«ражаб тоййиб эрдоған» тегли мақолалар


«Президент Асадга Сурия тақдирини бирга ҳал қилишни таклиф этдик, лекин ижобий жавоб олмадик» — Эрдоған
6 декабрь 2024, 19:39

«Президент Асадга Сурия тақдирини бирга ҳал қилишни таклиф этдик, лекин ижобий жавоб олмадик» — Эрдоған

Туркия етакчиси Эрдоған Сурия президенти Башар Асадга исён билан боғлиқ вазиятни биргаликда тартибга солишни таклиф қилгани, аммо ижобий жавоб олмаганини айтди. «Идлиб, Ҳама, Ҳомс ва, албатта, мақсад Дамашқ. Мухолифатнинг юриши, умид қиламизки, муаммоларсиз давом этади», — деди у.

Bloomberg: Эрдоған Россия-Украина урушини музлатиш режасини тайёрлади
18 ноябрь 2024, 12:57

Bloomberg: Эрдоған Россия-Украина урушини музлатиш режасини тайёрлади

Туркия президенти Бразилиядаги G20 саммитида Россия-Украина урушини музлатиш бўйича ўз таклифини тақдим этади, деб ёзди Bloomberg. Эрдоғаннинг таклифлари орасида Украинанинг НАТОга аъзолик масаласини 10 йилга кечиктириш ва босиб олинган ҳудудлар бўйича мунозараларни кейинга қолдириш бор.

БРИКС саммити доирасида Мирзиёев ва Эрдоған учрашуви бўлиб ўтди
23 октябр 2024, 21:19

БРИКС саммити доирасида Мирзиёев ва Эрдоған учрашуви бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрида БРИКС саммити доирасида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан учрашув ўтказди. Томонлар стратегик шерикликни чуқурлаштириш масалаларини кўриб чиқди. Соғлиқни сақлаш, таълим, машинасозлик соҳаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳоқон Шукур ва унинг АҚШга сургун қилиниши: «Волдемортнинг яхши версиясига ўхшайман — номим айтилмаслиги керак»
24 сентябрь 2024, 20:02

Ҳоқон Шукур ва унинг АҚШга сургун қилиниши: «Волдемортнинг яхши версиясига ўхшайман — номим айтилмаслиги керак»

The New York Times’нинг спорт иловаси — The Atletic’да жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг тезкор гол муаллифи, энг машҳур турк футболчиларидан бири Ҳоқон Шукурнинг номи қандай қилиб «Туркия тарихидан ўчирилгани» ҳақида мақола эълон қилинди. «Газета.uz» мақолани ўзбек тилига ўгирди.

«Ғарб давлатларининг Фаластин муаммосига муносабати қаттиқ хавотирга солмоқда» — Шавкат Мирзиёев
7 июнь 2024, 10:27 1

«Ғарб давлатларининг Фаластин муаммосига муносабати қаттиқ хавотирга солмоқда» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Ғарб давлатларининг Фаластин фожиасига муносабати қаттиқ хавотирга солаётганини таъкидлади. «Амалда иккиёқлама стандартлар кузатилмоқда. Демократия ва инсон ҳуқуқларини кенг тарғиб қилган давлатлар бу қотилликларга кўз юммоқда», — деди президент.

Шавкат Мирзиёев «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирланди
7 июнь 2024, 08:59

Шавкат Мирзиёев «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирланди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Шавкат Мирзиёевни мамлакатнинг олий давлат мукофоти — «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирлади.

Анқарада Ўзбекистон ва Туркия ўртасида 20 та ҳужжат имзоланди
6 июнь 2024, 22:56

Анқарада Ўзбекистон ва Туркия ўртасида 20 та ҳужжат имзоланди

Анқара шаҳридаги Ўзбекистон-Туркия Стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилиши якунида президентлар Кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларацияни имзолади. Бундан ташқари, яна 19 та ҳужжат имзоланди.

Ўзбекистон ва Туркия хавфсизлик ва мудофаа соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлайди
6 июнь 2024, 19:04

Ўзбекистон ва Туркия хавфсизлик ва мудофаа соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлайди

Ўзбекистон ва Туркия президентлари ҳукуматлар олдига товар айирбошлаш ҳажмини 5 млрд долларга етказиш вазифасини қўйди, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, сув ресурсларини бошқариш ва рақамлаштириш, хавфсизлик ва мудофаа соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.

Ўзбекистон ва Туркия президентлари бир-бирини Рамазон ҳайити билан табриклади
9 апрель 2024, 22:09

Ўзбекистон ва Туркия президентлари бир-бирини Рамазон ҳайити билан табриклади

Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдоған телефон орқали мулоқотда бир-бирини Рамазон ҳайити байрами билан қутлади. Давлат раҳбарлари «қардош Ўзбекистон ва Туркия халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ» тилаб, икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик масалаларини ҳам муҳокама қилди.

Туркиядаги маҳаллий сайловда мухолифат партияси ғалаба қозонди
1 апрель 2024, 14:58

Туркиядаги маҳаллий сайловда мухолифат партияси ғалаба қозонди

Туркиядаги муниципал сайловда 20 йил ичида илк бор мухолиф партия ғолиб бўлди. Барча йирик шаҳарлар, жумладан, Анқара ва Истанбулда мухолифат номзодлари ғалаба қозонди. Президент Эрдўған партияси мағлубиятга учраганини тан олди ва халқ иродасини эътиборсиз қолдирмасликка ваъда берди.

Шавкат Мирзиёев Туркия президентини 70 ёши билан табриклади
26 февраль 2024, 14:58

Шавкат Мирзиёев Туркия президентини 70 ёши билан табриклади

Ўзбекистон президенти Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдоғанга қўнғироқ қилиб, уни 70 ёши билан табриклади. Суҳбатда Шавкат Мирзиёев «замонавий Туркиянинг барпо этилиши ва глобал майдондаги нуфузи юксалишида» унинг ўрни юқорилигини таъкидлади.

Эрдоған Швециянинг НАТОга аъзо бўлишини маъқуллади
26 январь 2024, 11:24

Эрдоған Швециянинг НАТОга аъзо бўлишини маъқуллади

Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақидаги ҳужжат Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған томонидан имзоланди. Швециянинг альянсга қўшилиш аризасини ратификация қилмаган фақатгина Венгрия қолди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг